Одам савдоси (траффикинг) – – инсон эрки, номуси, қадр-қимматини таҳқирланишиги олиб келувчи жиддий ижтимоий муаммо бўлиб, инсоннинг асосий ҳуқуқлари: яшаш ва эркин ҳаракатланишини чекланиши, қийноқ ва азобларга солиниши хавфини юзага келтиради.

БМТ маълумотларига кўра ҳар йили дунё бўйича 700 мингдан зиёд шахс одам савдоси билан шуғулланувчилардан азият чекишади.

Одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг МАҚСАДИ:

• Жабрланувчиларни шаҳвоний хизматлар эксплуатациясига жалб этиш
• Қул меҳнати ва хизматидан фойдаланиш ёки қўллаш
• Трансплантация учун тана аъзо ва тўқималарини ажратиб олиш
• Ноқонуний йўллар билан бола асраб олиш.

Ким одам савдоси жабрланувчиси бўлиши мумкин?

Албатта, фирибгарлар билан ўз ҳуқуқини биладиган, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муаммолардан ҳоли бўлган шахсларни тўқнаш келиши хавфи камроқ. Лекин, одам савдоси билан шуғулланувчилардан ҳамма бирдек: жинсий, миллати, ирқи, диний эътиқоди ва бошқалардан қатъий назар жабр кўриши мумкин.

Нима учун жабрланувчига айланадилар?

• Серҳашам ҳаёт тарзини ошкора намойиш қилиниши (ёшлар қандай йўл билан бўлса ҳам пул топиш илинжида бўлиши)
• Оилавий муносабатларни мустаҳкам ўрнатилмаганлиги ва оила аъзолари томонидан қўллаб-қувватланмаслик. Ижтимоий заиф груруҳлар орасида: меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, ноқобил-нотинч оилалар, қаровсиз қолганлар) кузатилиши
• Ижтимоий-иқтисодий жараён (ишсизлик, билим даражасининг пастлиги)
• Иш билан таъминланган эркакларга нисбатан иш билан таъминланган аёлларнинг сонини камлиги, шу сабабли аксарият ҳолларда аёллар муаммо билан тўқнаш хавфида бўлишади
• Аҳлоқ-одоб қоидаларига риоя қилинмаслик ҳоллари (вояга етмаганларга нисбатан шаҳвоний хатти-ҳаракатларни содир этилиши одатий ҳолга айланиб бораётганлиги)

Одам савдоси жабрланувчисига айланмаслик учун нима қилиш керак?

• Танишларингиз ёки тасодифан учраган одамларнинг чет элда ишлаш, ўқиш ёки оила қуриш тўғрисидаги қизиқтирувчи таклифларидан ўзингизни четга олинг. Ҳужжатларингизни ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч кимга берманг!.

• Қийинчиликларсиз тезлик билан топиладиган ойлик маош, иш ҳаққи ва даромад ҳақидаги ваъдалар одатда ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратинг!

• Қизиқиб кўринг: Сизга чет элга боришни таклиф қилаётган ташкилот ёки фирма, улар билан ҳамкорлик қилувчи маҳаллий вакиллар (сайёҳлик, никоҳ, иш билан таъминловчи, ўқишни ташкиллаштирувчи) қонуний фаолият юритишадими? Сизга ўз таклифини билдирган фирма ёки ташкилот ҳақидан интернетдан маълумот олинг.

!Агар Сиз чет элда ишлаш ёки ўқиш ниятида бўлсангиз қуйидагиларни БИЛИБ ОЛИНГ!

Сизга ўқиш ёки иш таклиф этаётган фирма ёки ташкилот билан шартномани белгиланган давлатга боришдан олдин, ўз давлатингизда имзоланг;

Сизга чет элда ўқиш ёки ишлаш бўйича хизматларини таклиф қилган фирма ёки агентликни қонуний ишлашига ишонч ҳосил қилиш учун тегишли лицензия ва сертификатда улар томондан кўрсатиладиган хизмат турларига аҳамият беринг. Лицензия ёки сертификатнинг асл нусхаси кўринарли жойга жойлаштирилган ва бир нусхада бўлиши зарур;

Шартнома шартлари Сизга тушунарли тилда ва тартибда тузилган бўлиши зарур. Шартномада фирма ёки агентликнинг тўлиқ номи, жойлашган манзили, телефон рақамлари, банк реквизитлари, иш берувчи ёки ўртадаги воситачининг фамилияси, исми, шарифи, паспорт маълумотлари, тўлиқ кўрсатилган бўлиши шарт;

2 та (иккита) шартнома 2 (икки) нусхада имзоланиши зарур:

Биринчиси – Сизни иш билан таъминлаётган фирма билан;

Иккинчиси – Сизни белгиланган давлатда ишга қабул қилиш мажбуриятини олаётган иш берувчи билан;


Шартномани имзолашга шошилманг, мутахассислар билан маслаҳатлашинг, ҳар бир банди билан мукаммал танишиб чиқинг;

Сизга таклиф қилинаётган иш (ўқиш) шарт-шароитларига алоҳида эътибор беринг: иш жойи, вақти, ойлик маоши: меҳнат ҳаққи қанча, қачон ва қай тартибда берилиши аниқ кўрсатилган ва изоҳланган бўлиши зарур. Эътибор беринг, тиббий хизмат ёки суғурта, яшаш шарт-шароитлари, озиқ-овқат тақсимоти ва бошқалар ҳам киритилганми?

Агар шартнома шартлари Сизни қониқтирмаса, имзолашни рад этинг. Ўз шартларингизни киритилишини ва ўзгартиришни таклиф қилинг;

Шартнома фирма ёки агентлик директори томонидан имзоланганлигига аҳамият беринг. Агар шартнома ижрочи ходимлар, масалан директор ўринбосари ёки бошқа ходимлар томонидан имзоланган бўлса, имзо қўйиш ҳуқуқини берувчи қарор ёки ишончномани (нотариал тасдиқланган) кўрсатишларини сўранг;

Сиз имзо қўйган шартнома ва бошқа ҳужжатларингиз нусхасини яқинларингизда қолдиришингиз зарурлигини ёдингизда тутинг;

Шартнома фирма ёки агентлик директори томонидан имзоланганлигига аҳамият беринг. Агар шартнома ижрочи ходимлар, масалан директор ўринбосари ёки бошқа ходимлар томонидан имзоланган бўлса, имзо қўйиш ҳуқуқини берувчи қарор ёки ишончномани (нотариал тасдиқланган) кўрсатишларини сўранг;

Шартнома фирма ёки агентлик директори томонидан имзоланганлигига аҳамият беринг. Агар шартнома ижрочи ходимлар, масалан директор ўринбосари ёки бошқа ходимлар томонидан имзоланган бўлса, имзо қўйиш ҳуқуқини берувчи қарор ёки ишончномани (нотариал тасдиқланган) кўрсатишларини сўранг;

Шартнома фирма ёки агентлик директори томонидан имзоланганлигига аҳамият беринг. Агар шартнома ижрочи ходимлар, масалан директор ўринбосари ёки бошқа ходимлар томонидан имзоланган бўлса, имзо қўйиш ҳуқуқини берувчи қарор ёки ишончномани (нотариал тасдиқланган) кўрсатишларини сўранг;

В первую очередь осуществляется реинтеграция (восстановление) пострадавших. Оказывается:

Медицинская

Юридическая

Психологическая помощь.

Более того, сегодня реализуется план по дальнейшей реабилитации пострадавших – профессиональной подготовке и трудоустройстве.

Ведь всегда важно знать, что ты не один в беде!

Uzbek