РЕСПУБЛИКАНСКИЙ СОЦИАЛЬНО - ИНФОРМАЦИОННЫЙ ЦЕНТР "ISTIQBOLLI AVLOD"
17.12.2018
«Одам савдосига қарши курашиш: эришилган натижа ва режалар»

2018 йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Ресупбликаси Ички ишлар вазирлиги ва Республика «Istiqbolli Avlod» ижтимоий-ахборот маркази ҳамкорлигида «Одам савдосига қарши курашиш: эришилган натижа ва режалар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатининг мақсади — ижтимоий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича фаолият юритувчи ташкилот ва муассасалар ўртасидаги мавжуд қайта йўналтириш механизмини такомиллаштириш, одам савдосига қарши курашиш бўйича амалий тажриба билан танишиш ва тажриба алмашиш, одам савдоси жабрланувчиларига ёрдам кўрсатиш ва бу каби ҳолатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга йўналтиришдан ташкил топиб, ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлашни ўзида жамлади.

Тадбирда Одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияси, Ўзбекистон Респубиликаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий-ахборот марказининг ҳудудий бўлимларининг раҳбар ва ҳуқуқшунослари иштирок этишди.