Chat with us, we are online!
Send us a message

ОДАМ САВДОСИ — ДАВР МУАММОСИ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида "Исеним” маркази ва Ҳаракатнинг институтдаги бошланғич ташкилоти томонидан "Одам савдоси -— давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида одам савдосига қарши курашиш бўйича "Исеним” маркази мутахассиси Б.Нурманов иштирок этиб, одам савдосининг олдини олиш, чет мамлакатларда одам савдосининг қурбонига айланган шахсларни ўз юртига олиб келишда марказ томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олди. Иштирокчиларга одам савдосининг олдини олиш буйича "Исеним” маркази томонидан тайёрланган тарқатма материаллари тарқатилди.

 

— Биз тарғибот ишларини таълим муассасалари, корхона-ташкилотлар ва маҳаллалардаги ёшлар орасида мунтазам равишда олиб бормоқдамиз. Тадбирларда чет давлатларга ишлашга кетиб, одам савдосининг қурбонига айланган шахсларни ўз юртига қайтиб келишлари учун кимларга мурожаат қилиш керакликлари, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ойлик курсларда ўқитиш, ҳунар ўргатиш ва ишга жойлаштириш, асосан юртимизда яратилган кенг имкониятлар ҳақида кенг турда маълумотлар берилмоқда, — дейди Бердимурат Нурманов.

Klara Xudayberganova

Manba:www.kamolot.uz

Uzbek

Сўров

Сизга сайтимизнинг янги дизайни ёкдими ?
Супер
57%
Аъло
19%
Яхши
10%
Ёмон
5%
Жуда ёмон
10%
Умумий овозлар: 21