Chat with us, we are online!
Send us a message

“ИШОНЧ” МАРКАЗИНИНГ ИШОНЧИНИ ОҚЛАГАН ЁШЛАР

Одам савдоси айни вақтда жаҳон ҳамжамиятига катта хавф солаётган глобал муаммоларнинг бирига айланди. Шу боис, одам савдосига қарши курашиш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш давр талаби. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида одам савдосининг салбий омиллари бўйича тарғибот ишларини кучайтириш орқали нафақат унинг олдини олиш, балки ёш авлодни она Ватанига содиқ, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Мана шундай тарғибот ишларида фаоллик кўрсатган "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва бир қатор туман Кенгашлари мутахассислари ҳамда талаба ёшларга "Ишонч” ахборот ресурс маркази ўз миннатдорчилигини билдириб, уларни фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирлади.

- Одам савдосининг олдини олиш, унинг қурбонига айланган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни тиббий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бордик. Ёшлар бизларнинг берган маълумотларимиздан тўғри хулоса чиқариб, ҳаётда адашмаса, демак биз мақсадимизга эриша олдик – дейди, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Чимбой тумани Кенгаши бош мутахассиси Рахат Жумамуратов.

Klara Xudayberganova

Manba:www.kamolot.uz 

Uzbek

Сўров

Сизга сайтимизнинг янги дизайни ёкдими ?
Супер
57%
Аъло
19%
Яхши
10%
Ёмон
5%
Жуда ёмон
10%
Умумий овозлар: 21