Chat with us, we are online!
Send us a message

Sizning salomatligingiz

ОИВ ҳақида нималарни били зарур?

ОИВ инфекцияси бу, одам иммун тизимини аста-секинлик билан заифлашишга олиб келувчи вирус касаллиги бўлиб, организмни шиш ва инфекцион касалликлар учун чидамсиз бўлишига олиб келади. Вақт ўтиши билан одамда иммун тизимининг заифлашиб бориши натижасида ОИВ инфекцияси босқичида иккиламчи касалликлар кузатилиб, улар орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) деб номаланади.

 

ОИВ ва ОИТС қаерда пайдо бўлган?

ОИВ инфекцияси ва ОИТС ҳақидаги дастлабки хабар 80 йилларда пайдо бўлган. Хозир бу хабар ҳатто-ки ёш болаларга ҳам маълум. Бугунги кунда глобал хабардор қилиш – энг муҳим вазифалардан биридир. Касаллик ривожланиб, геометрик тарзида тарқалиб бораётган бир даврда ундан қутилиш имконини берувчи дори воситалари ҳали ҳануз топилмаган. Инсоннинг ушбу вирусдан ҳимояланишининг ягона йўли бу профилатика тадбирлари саналмоқда.

Хозирги кунга қадар ОИВ вирусни келиб чиқиши Ғарбий Африкага бориб тақалиши барчамизга маълум, вируснинг табиати, юқиш йўллари ва чидамлилиги ўрганиб чиқилган. Лекин, буларнинг барчаси даволаниш учун тўлиқ самара бера оладиган дори воситаларини топилиши ва ишлаб чиқилиши учун етарли бўлмаяпти.

ОИВнинг тарқали кўлами хавотирланарли даражаде кенгайиб бормоқда – хозирда дунё бўйича 500 млн. одам ушбу вирусдан зарарланган ва ОИТС билан касалланган.

Ушбу касалликнинг дастлабки аломатлари 1978 йилда АҚШ ва Швециядаги бир неча кишида аниқланган, 1983 йилга келиб Танзия ва Гаитида учраган. Пастер институти (Франция) ходими Люк Монтенье одам иммунитет танқислигига сабаб бўлувчи ОИВ вирусини аниқлаган.

 

ОИВ билан қандай зарарланиш мумкин?

  • Жинсий алоқа орқали;
  • Инъекция ва шприцдан бир неча шериклар ўртасида фойдаланганда;
  • Қон қуйиш вақтида;
  • Тиббиёт ходимидан беморга ёки бемордан тиббиёт ходимига (тегишли хавфсизлик чораси кўрилмаганда);
  • Парентерал йўл билан (қон орқали):

– муолажа ўтказиш жараёнида тери ва шиллиқ қаватларнинг зарарланиши натижасида;

– зарарланган қон қолдиқлари сақланиб қолган зарарсизлантирилмаган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланганда;

  • Жинсий алоқа (ҳимояланмаган) орқали;
  • Вертикал йўл орқали – ОИВ билан зарарланган онадан болага ҳомиладорлик даврида, туғиш пайтида ёки кўкрак сути билан эмизиш вақтида.

 

ОИВ/ОИТС қайси йўллар орқали юқмайди?

Ҳаёт учун хавфли бўлган ушбу касаллик пайдо бўлганидан кейин у ҳақида турли афсона ва гап-сўзлар тарқала бошлади. Аҳолини ваҳимага солмаслик учун кундалик ҳаёт давомида ОИВ юқмайдиган йўллар ва ҳолатлар ҳақида билиб олиш муҳимдир.

  • Ҳаво-томчи йўли орқали (йўтал ва аксириш);
  • Қўл бериб кўришиш орқали;
  • Зарарланган одам билан бирга овқатланиш ва ичимлик ичиш;
  • Бассейн ва сауна хизматидан фойдаланиш вақтида;
  • Транспорт воситалари ва жамоат жойларида терини шикастланиши орқали (ОИВ билан зарарланганлар ўз қонлари билан зарарланган игналарни транспорт ўриндиқларига қасддан санчиб қолдиришлари ёки жамоат жойларида тўпланиб турганларга атайлаб санчишлари мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бу йўл билан зарарланиш хавфи тўғрисидаги фикрлар афсонага яқинроқ. Чунки, вирус очиқ ҳаво таъсирига чидамсиз бўлиб, тез нобуд бўлади. Шунингдек, игна учидаги томчи зарарланиш учун етарли эмас).

 

Зарарланган вақтда нима бўлади?

Вирус ўз-ўзидан кўпайиш хусусиятига эга эмас. Бунинг учун ОИВ вируси одам иммунитети таначаларидан фойдаланади. ОИВ организмнинг иммун, яъни ҳимоя тизимини бузади, вирусни яшаши ва кўпайиши учун хизмат қилишга иммун тизимини мажбур қилади. Вақт ўтиши билан одам иммунитети заифлашиб боради. ОИВ билан зарарланган одам йиллар давомида ўзини соғлом ҳис қилиши мумкин. Лекин, ОИВнинг бирор-бир белги ва аломатисиз кечадиган даври охир-оқибатда ОИТС босқичига олиб келади.

 

Касалликнинг дастлабки аломатлари ва белгилари:

  • Барча шиллиқ қаватларда замбуруғлар (молочница) пайдо бўлиши;
  • Тана ҳароратини кўтарилиб кетишини узоқ вақт давом этиши;
  • Терлаш;
  • Диарея;
  • Қисқа вақт ичида озиб кетиш;
  • Юқори нафас йўллари касалликлари (шамоллаш, грипп ва бошқалар);
  • Герпес.

Юқорида келтирилган аломатлардан бирортаси 10 кундан ортиқ вақт давомида кузатилса ёки лимфа тугунлари катталашса дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

 

Кимлар ОИВ билан зарарланиш ҳавфида бўладилар?

  • Гиёҳванд модда истеъмол қилувчилар;
  • Жинсий шерикларни мунтазам ўзгартирувчилар (ҳимояланмаган жинсий алоқа);
  • Доимий қон қуйиш ёки гемодиалезга (сунъий буйрак) муҳтож бўлганлар;
  • Онаси ОИВ билан зарарланган болалар;
  • Тиббиёт ходимлари.

 

ОИВ профилактикаси бўйича чора-тадбирлар:

  • Ҳимояланган жинсий алоқа (махсус ҳимоя воситалардан фойдаланиш);
  • Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик, гиёҳвандликдан даволаниш;
  • Бир маротабалик ёки стерилланган шприц ва тиббиёт асбобларидан фойдаланиш;
  • ОИВ билан зарарланган аёл кўкрак сути билан боласини эмизмаслик.

 

ОИВ/ОИТС билан ҳаёт кечириш:

Анализ таҳлили ОИВ мусбат эканлигини кўрсатса...

У ҳолда нима қилиш керак? Қандай йўл тутиш керак? Қандай яшаш керак?

  • Биринчи навбатда яқинларингизни ОИВ билан зарарланганлигингиз ҳақида огоҳлантиришингиз зарур;
  • Саросима ва ваҳимага тушмасдан ОИВ/ОИТС билан яшашга ўрганиш ва мослашишингиз керак, шундагина касаллик билан курашишингиз енгилроқ кечади;

 

Ва албатта, алоҳида тартиб-қоидаларга риоя қилиш зарур бўлади:

  • Тўғри овқатланиш: бирор-бир алоҳида парҳезга риоя қилишингиз талаб қилинмайди, оч қолмасдан ўз вақтида калорияли ва меъёрида овқатланишингиз талаб қилинади ҳолос;
  • Зарарли одатлардан воз кечинг: ичкилик ва чекишни ташланг;
  • Енгил жисмоний машқлар иммун тизимини сақлаб қолишда ОИВ билан зарарланганларга ижобий ёрдам беришини ёдда тутинг;
  • Даволовчи шифокорингиз билан айрим касалликларга қарши вакцина олиш тўғрисида маслаҳатлашинг. ОИВ билан зарарланганда ҳамма вакциналарни, айниқса, тирик вакциналарни қабул қилиш мумкин эмас. Жонсиз, шунингдек микроорганизмнинг айрим қисмларини ўзида сақлайдиган вакциналар кўпчилик ОИВ билан зарарланганларни иммун ҳолатига кўра тўғри келади.
  • Ҳар доим истеъмол қилинаётган озиқ-овқат ва сув миқдорини назорат қилиб боришингиз зарур. Сабзавот ва меваларни қайнатилган сувда яхшилаб ювиб, термик тозалангандан кейингина истеъмол қилишингиз зарур. Текширилмаган сувни ичишдан олдин зарарсизлантиринг, чунки айрим иссиқ ўлкалардаги сув қувурлари ҳам зарарланган бўлади;
  • Ҳайвонлар билан муносабат: яхшиси бегона, айниқса уйсиз, қаровсиз қолган уй ва хонаки ҳайвонларга яқинлашмаган маъқул. Имкони борича ҳар қандай ҳайвон билан бўлган алоқадан кейин қўлингизни совунлаб ювинг. Ўз ҳайвонингизни бегона ҳайвонлар билан алоқада бўлмаслигига, кўчадаги аҳлатларга яқинлашмаслигига ҳаракат қилинг. Сайрдан қайтгандан сўнг ювинтириш ва бошқа тозалаш ишларини қўлқопда бажаринг;
  • Имкон қадар шамоллаш ва ҳаво томчи йўллари билан юқувчи касалликлар билан оғриган беморлар билан алоқадан ўзингизни четга олинг. Зарурат туғилганда ниқобдан фойдаланинг, ҳар сафар алоқадан сўнг қўлингизни совунлаб ювишни унутманг.
Uzbek

Сўров

Сизга сайтимизнинг янги дизайни ёкдими ?
Супер
57%
Аъло
19%
Яхши
10%
Ёмон
5%
Жуда ёмон
10%
Умумий овозлар: 21