Chat with us, we are online!
Send us a message

Яшасин! Тўгаракларда янги хизмат йўлга қўйилди!

Азиз дўстлар!

Сизлар учун ажойиб янгилик жорий этилганини мамнуният билан маълум қиламиз.

Тошкент шаҳар “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази қошидаги тўгараклар марказида янги “Тўгарак аъзолари учун психологик ёрдам” хизмати йўлга қўйилди.
Бу хизмат орқали тўгарак аъзолари кўнглидаги, бошқаларга айта олмаган сирларини уларни тушунадиган ва тўғри маслаҳат берадиган инсон билан баҳам кўришлари мумкин. Ахир, психолог – бу, аввало, ишончли дўст дегани. У айниқса, қизларга қўрқувни енгиб, ўзида ишонч пайдо бўлишига кўмак бера оладиган мутахассисдир.
Биз чин дилдан умид қиламизки, психолог ёрдамида қизларимиз ҳаётдаги ўрнини, ўзларидаги янги истеъдод ва қобилиятни кашф қиладилар!

Uzbek

Сўров

Сизга сайтимизнинг янги дизайни ёкдими ?