Chat with us, we are online!
Send us a message

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН БАРЧА МАСЪУЛ бу эса ҳар бир биримиз, сизнинг, бизнинг танловимизга боғлиқ!

      23-24 март кунлари Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази Республика ОИТСга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда аутрич-ходимлар малакасини оширишга йўналтирилган семинар ўтказди.   

      Семинар “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган сурункали юқумли касаллик – ОИВ инфекцияси профилактикаси, уни юқтириш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳларини ҳимоялаш” мавзсуига бағишланди. 

      Қайд этиш керакки, мазкур тадбир “Ўзбекистонда ОИВга қарши курашишга оид фаолиятни кенгйтириш, ОИВ устидан назоратни кучайтириш” сублойиҳаси доирасида ташкил этилди.

      Унда Хоразм, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан аутрич-ходимлар ва бошқалар иштирок этди. Семинарнинг биринчи кунида юқумли касалликларнинг турлари ва уларни даволашнинг турли йўллари муҳокама этилди. Бу жараёнда ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан ОИВ инфекциясига оид Миддий дастурга оид маълумотлар тақдим этилди. Унда мазкур касалликнинг олдини олиш, уни даволаш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланган.

     Семинарнинг иккинчи куни асосан интерфаол шаклда ўтказилди. Унда иштирокчиларга вируснинг тарқалиши, унинг юқиши, вируснинг олдини олиш, уни даволаш билан боғлиқ маълумотлар берилди. Бу жараёнда “Атомлар ва малекулалар” деб номланган ўйин ташкил этилиб, унда касалликлар даражаси бўйича хавфли ва хавфсиз гуруҳларга ажратилган ҳолда ўрганилди ҳамда улардан жамиятни ҳимоялаш йўллари муҳокама этилди.

      Шубҳа йўқки, ОИТС/ОИВ инфекцияси жаҳон миқёсидаги хавфли муаммолардан ҳисобланади. Семинарда бундай хавфдан огоҳ бўлиш  - бу ҳар бири инсоннинг ўз танловига боғлиқлиги, соғлом ва тўғри ҳаёт кечирганлар ундан доим ҳимояда экани таъкидланди. Тўғри, табиат ҳаммани ҳам бекаму-кўст яратмаган. Лекин соғлом турмуш тарзи учун бизга барча шароитлар яратилган. Ана шу ҳуқуқдан ўз ўрнида тўғри фойдаланиш нафақат ўзимизга, балки жамиятга ҳам фақат фойда келтиради!

     Семинар якунида мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтариш билан бирга уларга тегишли тавсиялар ҳам беришди.

Uzbek

Сўров

Сизга сайтимизнинг янги дизайни ёкдими ?
Супер
57%
Аъло
19%
Яхши
10%
Ёмон
5%
Жуда ёмон
10%
Умумий овозлар: 21