Chat with us, we are online!
Send us a message

Migratsiya savollari

Миграция нима?

Миграция – бу, одамларни бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга ўтиши, жойлашиши ҳисобланади.

Лекин, меҳмонга бориш ёки хизмат юзасидан уюштирилган сафар бу тоифага кирмайди.

 

Миграция ҳолатини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар ажратилади:

  • Бошқа бир давлат фуқаролигини қабул қилиш мақсади;
  • Янги ҳудудда доимий яшаш учун қолиш мақсади;
  • Бошқа бир давлатда меҳнат қилиш учун вақтинча қолиш мақсади.

 

Миграция аксарият ҳолларда одамларни муайян бир давлатга жалб қилувчи ёки уларни ўзидан сиқиб чиқарувчи жараёнлар таъсирида юзага келади.

 

Миграциянинг кўринишлари:

Ташқи миграция – одамарнинг бир давлат ҳудудидан бошқа бир давлат ҳудудига давлат чегараларни кесиб ўтиш орқали кўчиб ўтиши.

Ички миграция одамларни ўзлари яшаб турган давлат ичида бир жойдан бошқа бир жойга кўчиб ўтиши (тумандан шаҳарга, шаҳардан шаҳарга).

Ўз давлати ҳудудидан бошқа бир давлат ҳудудига кўчиб ўтган шахслар – эмигрантлар, ушбу давлати ҳудудига кўчиб кирганлар – иммигрантлар саналади.

Ҳар бир тушунчада бўлгани каби миграция тушунчасининг ҳам ўз принциплари мавжуд:

  • Одатда ўзаро қисқа масофада жойлашган давлатлараро амалга оширилади (одамлар океан орти давлатларига боришдан кўра қўшни давлатларга боришни афзал билишади);
  • Давлат пойтахти қанчалик катта бўлса, жалб этиш хусусияти шу қадар юқори бўлади;
  • Бу каби давлатлардаги аҳоли сони миграция ҳисобидан ошиб боради, чунки, туб аҳоли ўртасидаги ўсишнинг (табиий туғилиш) кўпроқ қисми ташкил этади;
  • Транспорт воситалари ва ишлаб чиқариш саноати ривожланган давлатлар ҳам кўплаб мигрантларни ўзига жалб этади.

 

Нима учун одамлар кўчиб ўтадилар?

  1. Ҳаёт тарзининг сифати ва яшаш шарт-шароитларини яхшилаш.
  2. Манфаатли меҳнат ҳаққи тўланадиган иш излаш.
  3. Атроф-муҳит ва саломатликни сақлаб қолиш, тиклаш.

 

Миграция нима учун яхши?

Миграция биринчи навбатда оилавий ва албатта, ўз навбатида давлат фаровонлигини ҳам яхшилашга шароит яратади. Миграция жараёни туфайли аҳолининг таълим, билим ва ўз-ўзини англаш даражасини ошириш учун интилиш истиги кучайиб бормоқда. Давлат учун миграция бу – иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдир. Миграция бу – маданият алмашинуви бўлиб, ўз ўрнида ижтимоий ривожланиш учун яхшигина туртки бўлиб хизмат қилади. Фақат бу жараён ҳужжатлаштирилган қонуний миграция бўлса!

«Миграция» тушунчаси бир нечта тушунчаларни яралишига сабаб бўлиб, миграцияга таянган одамлар мигрантлар деб, аталди. Қонуний ва ноқонуний мигрантлар бор. Қонуний мигрантлар давлат чегара ҳудудларини қонуний кесиб ўтиб, белгиланган давлат ҳудудларида қонуний бўладилар. Худди шунингдек, ноқонуний мигрантлар давлат чегараларини ноқонуний йўллар билан кесиб ўтадилар ёки давлат ҳудудида тегишли тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан ноқонуний бўладилар.

 

Биз ноқонуний меҳнат миграциясига қаршимиз!

Ноқонуний миграциянинг оқибати шахснинг ўзига бўлгани каби давлатга ҳам етарлича талофат келтириши мумкин:

  • Ноқонуний миграция меҳнат шарт-шароитларининг белгиланган талабларига жавоб бермаслиги, меҳнат муносабатларига зид келувчи хатти-ҳаракатлар содир этилишига шароит яратади;
  • Ноқонуний миграция инсон ҳуқуқлари, шунингдек халқаро стандартлар ва давлат ички қонунларини бузилишига сабаб бўлади;
  • Одам савдосига имкон яратади;
  • Ноқонуний мигрантлар узоқ вақт давомида оиласидан узоқда бўлиши сабабли оилаларни бузилишига олиб келади;
  • Турли ижтимоий хавфли касалликлар билан зарарланиш ва санитар-гигиениик ҳолатни ёмонлашиш хавфини оширади.
Uzbek

Сўров

Сизга сайтимизнинг янги дизайни ёкдими ?
Супер
57%
Аъло
19%
Яхши
10%
Ёмон
5%
Жуда ёмон
10%
Умумий овозлар: 21