Chat with us, we are online!
Send us a message

Кўнгиллилар

Ўзбекистонда одам савдосини олдини олиш мақсадида ёшлар иштирокида ахборот тадбирларини ўтказиш муҳим йўналишлардан биридир.

Ёшларни одам савдоси тўғрисидаги маълумотларини ошириш, ёшлар иштирокида ўтказиладилган тадбирларни ташкилаштириш ва ўтказиш кўникмалари билан таништириш мақадида 2005 йилнинг декабр ойида ёш "Тренерлар учун тренинг" илк бор ўтказилди.

Тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолият олиб борувчи турли нодавлат нотижорат ташкилотларининг кўнгиллилари йиғилишди. Ушбу дастлабки икки кунлик тренинг ёш волонтерларга қимматли билим ва кўникмаларни бериш билан бирга давлатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёшлар ўртасида мустаҳкам ​дўстликка асос бўлди.

«Istiqbolli Avlod» ижтимоий тармоғи кўнгиллилари Ўзбекистонда одам савдосини олдини олиш бўйича ахборот кампанияси доирасида турли тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш кўникмаларини эгаллашди.

Бизнинг Марказимизда кўнгилли-волонтер бўлиб ишлаш нафақат ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ахборот кампаниясида иштирок этиш бўйича қимматли тажриба ва малакани эгаллашга балки, янгидан янги инсонлар билан танишишга, одам савдоси муаммоси ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлишга имкон яратади.

Кўнгиллиларимиз сафи одам савдосига қарши курашиш ва ундан ҳамюртларимизни ҳимоя қилиш истагида бўлган жонкуярлар билан доимий равишда кенгайиб боради.

Ўтган 2005-2013 йиллар давомида 2000дан зиёд тадбирлар 40 дан зиёд кўнгиллилар иштирокида ўтказилди.

 

Агар Сиз ҳам одам савдоси муаммосига бефарқ бўлмаган фаол фуқароларимиздан бири бўлсангиз;

Агар Сиз ҳам инсонларнинг ижтимоий турмуш тарзини яхшилашга ўзингизни ҳиссангизни қўшиш хоҳласангиз;

Агар Сиз ҳам кўнгиллиларимиз сафида бўлиш истагида бўлсангиз

– +998 71 254 12 87;  +998 95 143 94 94 рақамига қўнғироқ қилинг!

Ёки хатларингизни iatashkent2014@gmail.com орқали юборинг!

 
 

Менга одам савдосига қарши курашиш каби аҳамиятли бўлган фаолиятда иштирок этиш ва ўзимни «IA»нинг ажойиб командасининг аҳамиятли бир қисми, деб ҳис қилиш имконини берган «Istiqbolli Avlod» Марказидан жуда ҳам миннатдорман.

Кўнгилли бўлиш жараёнида мен одам савдоси муаммоси, унга қарши курашишнинг турли усуллари, ўз ватаним ва ҳатто, ўз шаҳрим ҳақида жуда ҳам кўп билимларга эга бўлдим!

Мен кўплаб жуда ҳам яхши инсонлар: «IA»даги қадрдон ходимлар; узоқ ва яқинларда жойлашган ҳамкорлар; ҳушчақчақ кўнгилли-волонтерлар; «IA» ва бошқа ҳамкорларнинг бирдамлик ва содоқат билан кўрсатган кўмагида янги ҳаётни бошлаш учун имкониятни қўлга киритган одам савдосидан жабрланганлар билан танишдим. Катта рахмат!

 

Екатерина Тоцкая

Кўнгилли

 

 «Istiqbolli Avlod» томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этишни бошлаганимдан кейин мен бу жамиятга керак эканлигимни англадим.

Кўнгилли бўлиб ишлаш давомида аҳолининг заиф гуруҳи орасида одам савдоси каби муаммога қарши курашишда ўз ҳиссамни қўшаётганимдан бахтли эдим. Бу нафақат кимгадир кўнгилли ёрдам кўрсатиш, балки яна ўзимни ҳам кўникмаларимни яхшилашга етарли имконият бўлди.

Ва ниҳоят, «Istiqbolli Avlod» менга оддий ҳамкасбликдан ҳам кўпроқ бўлган катта оиладаги самимий муносабатни берди...

 

Хамроз Абдухошимов

Кўнгилли

Uzbek

Сўров

Сизга сайтимизнинг янги дизайни ёкдими ?