Chat with us, we are online!
Send us a message

Kumush yosh

“Кумуш ёш” – катта ёш даври 55-60 ёшдан бошланади.

Ушбу мавзу нима учун бугунги кунда долзарб масалалардан бирига айланди?

 

Инсоннинг кексайиб бориши сезиларли жараён. БМТнинг Аҳолишунослик дастурига (UNFPA) кўра 2022 йилга келиб кекса ёшлилар сони 1 миллиарддан ошади.

Аҳолининг кексайиши – туғилиш сонини камайиши натижасидир.

Бугунги кунда дунё аҳолиси ҳаёт тарзига кўра ўз наслини давом эттириш қайғусидан ташвишига тушган. Шунинг учун ҳам биринчи фарзандини дунёга келтириш ташвишида юрган катта ёшли оналар сони ортиб бормоқда. Хозирга келиб бу ёш 25-30 ёшни ташкил этмоқда.

Дунёда демографиянинг бу каби ўзгариши муносабати билан ёшларни катта ёшлилар билан шуғулланишни билмасликлари ёки улар ҳақида қайғуришни истамасликлари каби феномен пайдо бўлди. Бунга кекса ёшдагиларнинг карьерасини тугаши, фарзандларини улғайиши каби омиллар ўз таъсирини кўрсатиб, “кумуш ёш”дагиларни ёлғизланиб қолишларига сабаб бўлмоқда.

 

Катта ёшдагиларнинг асосий муаммоси:

  • Ёлғизлик;
  • Ўзини ҳеч кимга кераксиз деб, ҳисоблаши;
  • Меҳнат бозорида талабнинг йўқлиги;
  • Замонавий технологиялар билан боғлиқ билимларни етишмаслиги.

 

Катта ёшлилар – ёш кўнгиллилар!

“Кумуш ёш”дагилар учун “Тез ёрдам” бу – тўлиқ ва мутаносиб мулоқотни, алоқани сақлаб қолиш ва қариликни маънавий четга суриб қўйишдир! Замонавий жамият донолар ўгитига муҳтож, демак, катта ёшдагиларга ҳам! 55 ёшни қаршилаганлар биринчи навбатда атрофдагиларни юз ўгиришларидан, дангасалик ва ишсизликдан ўзларини муҳофаза қилишни бошлашлари зарур. Тан олиш керак, ёшликда барча ўсмирлик ва ўспиринлик даврини босиб ўтган, кўп ҳолларда чуқур мулоҳазага борилмаган, шу сабадан катта ёшдагилар ўз характерлари билан курашишлари ва янги авлодни муҳокама қилмасликлари керак. Очиқ кўнгиллилик ва мулоқотга киришувчанлик эса ҳар доим ўзига жалб қилиб келишини унутмаслик зарур.

Нима бўлганда ҳам нафақага чиқиш бу ўзининг севимли машғулоти билан шуғулланиш ва хоббисини топиш учун айни қулай имкониятдир. Бу айсбергнинг юқори чўққиси эканлигини ёдимизда тутамиз...

Энди унинг туб қисми – қариялар ва катта ёшлиларга муносабат кўникмалари билан фаол ишлашимиз керак. Сир эмаски айрим ёшларда кексаларга нисбатан бепарволик ва эътиборсизлик қилиш кузатилмоқда. Кексаларни ўғирлик, алдов ва фирибгарлик қурбонига айланиб қолишлари билан боғлиқ вазиятларга ҳам тўқнаш келамиз. Улар тиббий ёрдам ва ижтимоий хизмат масалаларида кўллаб-қувватлашга муҳтож эканликларини унутамиз. Ёшлар томонидан эзгулик йўлида кураш олиб борилаётган бир вақтда жамият учун зарур бўлган инсонларни эътибордан четда қолдиришаётганлигига гувоҳ бўламиз.

 

“Кумуш ёш” дастури фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • Адаптация – мослашув: билимларни эгаллаш, катта ёшдагиларга кўмаклашувчи механизмларни излаш, янги ҳаёт тарзини маънавий қабул қилиш, катта ёшдагиларга хос бўлган ички стериотип ва тамғаларни барбод этиш орқали атрофда юз бераётган ўзгаришларга аста-секинлик билан мослашишда қўллаб-қувватлаш.
  • Ҳаётий тажрибаларни долзарблигини ошириш: жамиятда ўзини ўзи қайта намоён эта олиш учун янги муҳитда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш: дастур иштирокчилари ижтимоий, ўлкашунослик, тадбиркорлик, таълим каби қатор лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш имконига эга бўлишга кўмаклашиш.
  • Ўзини ўзи намоён этиш: Ўзбекистондаги кексаларга кўмаклашувчи мавжуд институтларнинг кўмаги – ижтимоий хизматлар, ветеранлар клублари ва бошқаларнинг фаолияти моддий ёрдам кўрсатиш, саломатликни қўллаб-қувватлаш, кексаларни бўш вақтларини ташкиллаштириш ва бошқаларга қаратилган. Ушбу гуруҳ вакилларининг якка тартибдаги эҳтиёжлари ва алоҳидаликларига эътибор қаратилмай кексалар пассив “истеъмолчи” вазиятига ўтказиб борилган. Демак, уларга кексалик даврида ҳам имкон яратиш.

“Кумуш ёш” Университетининг таълим фаолияти қуйидагиларни фараз қилади:

  • Таълим фанларини танлашда фаоллик кўрсатилади;
  • Ташаббускорлик намоён этилади;
  • Ижодий имкониятларни ривожланиш ва интилувчанликлари жадаллашади;
  • Кексаларнинг бугунги кун ва замонавий талаблардан келиб чиқиб янги фаолият турларини ўзлаштиришларига лаёқатлари оширилади;
  • Ўзини ўзи аниқлаш ва ўзини ўзи такомллаштиришда ёрдам берувчи омиллар ўрганилади;
  • Мулоқот майдони: Университет дастурлари гуруҳларда ўзаро муносабат ва мулоқот асосида ташкил этилади;
  • Таълим: турли машғулотлар, семинарлар, тренинглар, кексаларни ҳаётий фаолликларини ошириш, психология, компьютер саводхонлиги, волонтерлик, иқтисод ва бошқа турли йўналишларда таълим курслари ташкил қилинади.

 

Ушбу дастурий йўналишга одам савдосига қарши курашиш ва ОИВ/ОИТС профилактикаси бўйича кўникмага эга бўлган, тажрибали волонтерлар ва ижтимоий ходимлар ҳам жалб этилади.

Шу билан бирга келгусида мазкур дастур доирасида ташкиллаштириладиган фаолият иштирокчиси ва ташаббускори бўлиш истагида бўлган кексалар жамоасидан волонтерлар ҳам дастурга жалб қилинадилар. Волонтерлар уй шароитида ногиронлар ва дардманд кексаларни парваришлаш кўникмаларини ўзлаштириш бўйича билим берадилар, шунингдек кексаларни фарзандлари ва оила аъзолари ўртасидаги мулоқот мониторингини юритадилар.

 

Кутилаётган ўртача натижалар:

  • Кекса ёшдагилар учун мунтазам билим ва кўникма бериш, ижтимоийлашувда қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Кумуш ёш” Университети ташкил этилди ва фаолиятини бошлади;
  • 150 нафар кекса ёшдагиларнинг жамиятда фаол ижтимоийлашувлари орқали ҳаёт кечириш тарзлари яхшиланди;
  • Ногирон ва касалманд кекса ёшдагиларни уй шароитида парваришлаш сифати яхшиланди;
  • Кекса ёшдагилар томонидан жамият аъзолари учун амалга оширилаётган хизматлар сони ошди.
Uzbek

Сўров

Сизга сайтимизнинг янги дизайни ёкдими ?