Chat with us, we are online!
Send us a message

Биз ҳақимизда

Бизнинг “ISTIQBOLLI AVLOD” Марказимизнинг тарихи 2001 йилдан, аниқроғи 2001 йил 16 майдан бошланган. Шу кундан эътиборан бизнинг қуёшимиз ўзининг заррин нурларини таратиб, барча эҳтиёжмандларни ўзининг иссиқ тароватидан баҳраманд этиб, умид ва ишонч бермоқда.

Бугунги кунда турли вазиятларга тўқнаш келганларга кўмаклашувчи минглаб нодавлат нотижорат ташкилотлар Ўзбекистонда ўз фаолиятини юритиб келмоқда. “Сизнинг ташкилотини алоҳида ҳусусияти қандай?” – деб, сўрашингиз мумкин. Жавоби оддий, биз фақатгина ўз вазифамизни бажарамиз: хабардорликни оширамиз, қўллаб-қувватлаймиз, консультация билан таъминлаймиз.

Ҳаёт йўлида қийин вазиятга тушиб қолганларни ўз кучи ва матонатига ишонишга, умидларини сўндирмасликка ундаб, янги ҳаёт бошлашларида кўмаклашамиз.

Фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бири бу, одам савдосидан жабрланганларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Кўпчилик ўйлаб қолиши мумкин: “Одам савдоси ўзи нима?”. Сизнинг бу саволингизга “Долзарб алоқа” тармоғининг операторлари жавоб беришади. Операторлар нафақат 21-асрнинг долзарб муаммоси ҳақидаги маълумот бериш билан бирга улар Сизни қўллаб-қувватлашади, тинглашади, бепул ва сирлилик сақланган ҳолда консультация беришади.

Марказимиз фақатгина ушбу фаолият билан чекланиб қолмай, 2014 йил 19 март куни қайта давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг аҳолига кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириб бормоқда. Марказ ўз олдига қўйган вазифаларга қуйидагиларни ҳам киритишни зарур деб топди:

  • Аёллар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш;
  • Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи бўйича ахборот-тарғибот тадбирларни ташкил этиш;
  • ОИВ/ОИТС, туберкулёз ва бошқа ижтимоий хавфли касалликларни аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳлари орасида тарқалишини олидини олишга қаратилган лойиҳа ва дастурларда иштирок этиш.
Uzbek

Сўров

Сизга сайтимизнинг янги дизайни ёкдими ?
Супер
57%
Аъло
19%
Яхши
10%
Ёмон
5%
Жуда ёмон
10%
Умумий овозлар: 21